Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франциядаги Лоншан саройига саёҳат (фото)
Дам олиш кунлари Франция бўйлаб саёҳат қилишни ёқтираман. Бу янги саргузаштлар бериш билан бирга, мамлакатни яқиндан билишга, французлар маданиятини ўрганишга ёрдам беради. Навбатдаги саёҳатим Франциянинг машҳур Лоншан саройига бўлди. Бу ҳақда UzbekLife кузатувчилари учун фоторепортаж тайёрладим.
Сарой 3 қисмдан иборат
Лоншан саройи Франциянинг Марсель шаҳрида жойлашган. Унинг ичида иккита музей: Нафис санъат музейи ва Табиий тарих музейи бор. Сарой атрофидаги Лоншан парки Франция Маданият вазирлиги томонидан “Франциянинг энг машҳур боғлари” рўйхатига киритилган.
Сарой Дюранс дарёсидан Марселга сув келтирувчи Марсель канали қурилиши шарафига яратилган. Унинг тамал тошини 1839 йил Орлеанс герцоги қўйган бўлса-да, қурилишга 30 йил кетган.
Ўйлашимча, бунга катта маблағ кераклиги ва қисман маҳаллий тартиб билан келиб чиққан муаммолар сабаб бўлган. Саройни архитектор Анри-Жак Эсперандьё лойиҳалаштирган.
Сарой 3 қисмдан иборат:
1. château d'eau (сувли қаср) фонтани
2. Шарқий қанот (Нафис санъат музейи жойлашган)
3. Ғарбий қанот (Табиий тарих музейи жойлашган).
1869 йил очилган саройга бошқа жойлардан турли санъат ва табиий тарих коллекциялари олиб келинган.
Қуйида саройдан эсдалик учун олган расмларимни кўришингиз мумкин.




















Феруза Махмасобирова
UzbekLife’нинг Франциядаги колумнисти
Мавзуга оид
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
08:50 / 08.06.2026