14:22 / 07.06.2021
5368

Самарқанд ЕТТБнинг «Яшил шаҳарлар» дастурига қўшилди

Самарқанд Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ)нинг қиймати 3 миллиард еврони ташкил қилувчи «Яшил шаҳарлар» дастурига қўшилиш орқали барқарор ривожланишни режалаштиришни такомиллаштирадиган Ўзбекистондаги биринчи шаҳар бўлди. 

Самарқанд дастурнинг 48-иштирокчисига айланди, бу душанба куни ЕТТБ биринчи вице-президенти Юрген Ригтеринкнинг ташрифи чоғида ўзаро англашув меморандуми имзоланиши билан тасдиқланди

Юрген Ригтеринк 7-9 июнь кунлари ЕТТБнинг Ўзбекистонга келган юқори раҳбарият делегациясига раҳбарлик қилмоқда. Ушбу қадам 2050 йилгача Ўзбекистонга углерод нейтраллигини қўлга киритишда ёрдам беради, дейилади ЕТТБ маълумотида.

Барқарор ривожланиш дастурига қўшилиш орқали шаҳарлар ЕТТБ молиявий кўмаги билан пилот лойиҳани амалга оширмоқда. Самарқанд мисолида - электр автобусларига сармоя киритилиши кутилмоқда, шунингдек, Шаҳарни кўкаламзорлаштириш бўйича ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилади. Энди экологик муаммоларни самарали ҳал қилиш учун Самарқанд якка тартибдаги кўкаламзорлаштириш бўйича ҳаракатлар режаси дастурини ишлаб чиқишни бошлайди.

Top