12:00 / 08.06.2021
5426

ERIELL Group: қудуқларни қуришда инновацион технологиялар қўлланмоқда

ERIELL Group Сурхондарё вилоятидаги «Мустақилликнинг 25-йиллиги» объектида қудуқларни муваффақиятли равишда қуриш учун инновацион технологияларни жорий этмоқда. Эришилган муваффақиятларга қарамай, мазкур йўналишдаги ишлар икки баробар куч билан давом этмоқда.  

Қуйида лойиҳадаги тажриба-саноат ишларига жорий этилаётган технологик инновацияларга бир неча мисол келтирамиз. Мазкур тажриба бутун республика бўйлаб янги технологияларни таҳлил қилиш ва тарқатиш, келгусида эса қудуқлар қурилиши сифатини яхшилаш ва хомашё қазиб олинишини ошириш имконини беради.

№3-ОЭ қудуғида маҳсулот мавжуд бўлмаган бўшлиқларни ёпган ҳолда қатламларни гидро портлатишни амалга ошириш имконини берувчи махсус муфталарга эга эксплуатацион колонналар ишга туширилди. Мазкур инновацион янгилик 2-3 ойдан ортиқ вақт чўзилиб кетиши мумкин бўлган қудуқларни синовдан ўтказишга кетадиган вақтни тежаш имконини беради, шунингдек синовга кетадиган вақтни 30-60 суткагача қисқартиришга хизмат қилади.

Бурғиланган қудуқларда геофизик тадқиқотларни ўтказиш учун  ERIELL Group машҳур Schlumberger компанияси билан ҳамкорлик қилмоқда. Мазкур йўналишдаги ишлар №5-ОЭ ва қия йўналтирилган №6/03 қудуқларида амалга оширилган. Мазкур компания бурғиланган жинсларнинг хоссаларини аниқлашнинг энг янги усулларига эга, бу эса қудуқларнинг геологик жиҳатдан тузилишини янада батафсил ўрганиш ва кон бўйича режадаги газ захираларини аниқ ҳисоб-китоб қилишга имкон беради.

Мазкур йўналишдаги ишлар маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим доирасида «Ўзбекистон Мустақиллиги» инвестициявий блокида Surhan Gas Chemical Operating Company МЧЖ ХК компанияси томонидан ERIELL Groupни жалб қилган ҳолда амалга оширилмоқда. 

ERIELL Group матбуот хизмати Ⓣ

Top