Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ Европада коронавируснинг ҳиндча штамми тарқалишини тахмин қилмоқда
ЖССТнинг Европадаги минтақавий бюроси директори Ҳанс Клюгенинг қайд этишича, айнан мана шу штамм олимларда хавотир уйғотмоқда, чунки у тез тарқалади ва иммунитети бор одамларга ҳам юқади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европада коронавирус инфекциясининг ҳиндча штамми тарқалишини тахмин қилмоқда. Бу ҳақда ЖССТнинг Европадаги минтақавий бюроси директори Ҳанс Клюге маълум қилди.
Унинг қайд этишича, айнан мана шу штамм олимларда хавотир уйғотмоқда, чунки у тез тарқалади ва иммунитети бор одамларга ҳам юқади.
Клюгенинг сўзларига кўра, «дельта-вариант» деб номланувчи мазкур штамм вируснинг бошқа штаммларини сиқиб чиқарган.
ЖССТ вакили вирусга енгил ёндашмасликка чақирди.
Ҳиндистонда 2021 йил марти охиридан коронавирус юқтириш ҳолатлари кескин ошди. 1 апрел ҳолатига мамлакатда касаллик юқтирганлар сони 12,3 млн кишини ташкил этган бўлса, 1 июнга келиб бу рақам 28,4 млнга етди.
20 май куни Ражастон ва Телангана штатларида коронавирусдан соғайганларга юқадиган қора моғор касаллиги эпидемияси эълон қилинди.
Мавзуга оид
20:58 / 26.05.2026
Африкадагилар Эбола безгаги тарқалишини жиловлай олмаяпти
22:16 / 25.05.2026
ЖССТ Конгода Эбола эпидемияси назоратдан чиқиб кетгани ҳақида огоҳлантирди
18:24 / 22.05.2026
Эбола янги штаммига қарши вакцина фақат олти-ўн ойдан кейин тайёр бўлади – ЖССТ
20:13 / 19.05.2026