Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда аҳолининг коммунал тўловларини ўзлаштирган корхона раҳбари ва ходимига жиноий иш қўзғатилди
Навоий вилояти Кармана туманида аҳоли томонидан коммунал тўловлар учун тўланган пулларни ўзлаштирган корхона раҳбари ва ишчисига нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кармана туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувида «N.A.» хусусий корхонаси раҳбари А.И. ва оператори П.М.лар коммунал тўловлар учун аҳолидан Paynet шохобчаси орқали қабул қилинган тўловларни ўзлаштириб юборгани аниқланган.
Улар тўловларни абонентларнинг ҳисобрақамига ўтказмасдан, фуқароларга тўлов амалга оширилганлиги ҳақида квитанциялар бериб, жами 244 нафар фуқаронинг 39,8 миллион сўм пулларини ўзлаштирган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
15:46 / 14.07.2026
НКМК ишчиси гилам бўлаклари ёрдамида 35 млн сўмлик олтинни ўғирлашга уринди
13:58 / 14.07.2026
Навоийнинг ҳам айрим ҳудудларида боғчалар вақтинча ёпилди
14:33 / 09.07.2026
Тергов изоляторида вафот этган навоийлик тадбиркор фирибгарлик айблови бўйича оқланди
08:43 / 09.07.2026