G7 мамлакатлари Хитойга қарши глобал лойиҳани йўлга қўймоқчи
Ташаббус «Дунёни яхшироқ кўринишда тиклаймиз» деб номланади ҳамда Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзасидан то Африка ва Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги давлатларни қамраб олади.
Британияда ўтказилган саммитда «Катта еттилик» мамлакатлари раҳбарлари Хитойга қарши туриш мақсадида глобал ташаббусни йўлга қўйишга келишиб олди, деб хабар берди Оқ уй матбуот хизмати.
Қайд этилишича, ташаббус «Дунёни яхшироқ кўринишда тиклаймиз» — Build Back Better World (B3W) деб номланади ҳамда Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзасидан то Африка ва Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги давлатларни қамраб олади.
B3W Хитойнинг «Бир макон, бир йўл» ташаббусига қарши посанги вазифасини бажариши кутилмоқда.
«Бир макон, бир йўл» — Хитойнинг халқаро ташаббуси бўлиб, у Марказий Осиё, Европа ва Африка минтақасида жойлашган 60дан ортиқ мамлакатларни ўзаро боғловчи мавжуд иқтисодий йўлакларни янада такомиллаштириш ҳамда янги транспорт ва савдо йўлларини яратишга қаратилган. Ушбу ҳудуддаги давлатлар жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 55 фоизини, глобал энергия захираларининг 75 фоизини ўзида жамлаган.
Мавзуга оид
22:54 / 19.10.2024
Си Жинпинг Хитой армиясини урушга тайёргарликни кучайтиришга чақирди — ОАВ
12:04 / 16.10.2024
Хитой дунёдаги биринчи 6 тоннали учувчисиз самолётни намойиш қилди
11:10 / 15.10.2024
Хитой Тайван яқинида йирик машғулот бошлади: қўшинлар орол блокадасини машқ қилмоқда
23:37 / 13.10.2024