Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда миллий даражадаги эпидемия режими сентябр охиригача узайтирилди
Германия парламенти 2020 йил март ойида коронавирус пандемияси сабабли киритилган миллий даражадаги эпидемия режимини 30 сентябргача узайтиришга қарор қилди.
DPA ахборот агентлигининг хабар беришича, режим узайтирилиши учун 375 депутат овоз берган, 218 депутат қарши чиққан. Ушбу режим ҳукуматга парламент ва федерал ерлар вакиллари палатаси – Бундесрат рухсатисиз муайян чекловларни киритиш ёки уларнинг амал қилишини узайтиришга имкон беради.
Айни вақтда Германияда енгил локдаун амал қилмоқда. Мактаблар ва болалар боғчалари ишлаяпти, баъзи федерал ерларда музей ва галереялар фаолият юритяпти. Кўплаб ҳудудлар чекловларни енгиллаштиришга киришмоқда.
Охирги маълумотларга кўра, сўнгги суткада мамлакатда 2440та янги касалланиш ҳолати қайд қилинган ва умумий ҳисобда 3,711 млнга етган. Шунингдек, кунлик ўлим ҳолати 102тани ташкил қилган, пандемия бошидан бери эса 90 мингга яқинлашиб қолди.
Мавзуга оид
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
11:20 / 08.06.2026
Ўзбекистон фуқароларини Германия меҳнат бозорига жалб этиш кенгайтирилади
08:40 / 06.06.2026