Эрон ташқи ишлар вазирлиги G7 ва НАТОнинг Теҳронга «ақл ўргатиш»га ҳаққи йўқлигини билдирди
Саид Хатибзоданинг сўзларига кўра, «бу ташкилотлар бошқаларга буйруқ бериш ўрнига халқаро ҳуқуққа риоя қилиши лозим».
«G7 ва НАТОнинг Теҳронга ақл ўргатишга ҳаққи йўқ». Эрон ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Саид Хатибзода ўзининг Twitter саҳифасида шундай деб ёзди.
«Минтақадаги мамлакатлар ҳаракатларининг ҳалокатли оқибатларини ҳисобга олган ҳолда, G7 ва НАТОнинг минтақавий тинчлик ва барқарорлик таянчи бўлган Эронга ақл ўргатишга ҳаққи йўқ», дея қайд этди у.
Дипломатнинг сўзларига кўра, «бу ташкилотлар бошқаларга буйруқ бериш ўрнига халқаро ҳуқуққа риоя қилиши лозим».
Душанба куни бўлиб ўтган НАТО саммитидан сўнг ташкилот баёнот эълон қилди. Унда Эрон ядро қуроли ишлаб чиқишининг олдини олиш бош мақсад эканлиги айтилган.
«Катта еттилик» гуруҳи уч кунлик учрашувдан сўнг бандларидан бири Эронга бағишланган коммюнике эълон қилди. Гуруҳ Теҳронни ракета дастурини ривожлантиришни тўхтатишга чақирган.
Аввалроқ Хитой НАТО ва G7 баёнотларига нисбатан норозилик билдирганди.
Мавзуга оид
23:05 / 19.10.2024
Ҳаво маконининг бузилиши: Руминия қирувчи самолётларни ҳавога кўтарди
22:30 / 19.10.2024
АҚШ Украинани НАТОга таклиф қилишга тайёр — ОАВ
07:20 / 19.10.2024
НАТО РФ ҚКда КХДР қўшинлари борлигини ҳозирча тасдиқламади
09:00 / 18.10.2024