Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухородаги бюджет ташкилоти 65 миллиард сўмлик давлат харидларини нотўғри амалга оширгани маълум бўлди
«Бухоро йўллардан мунтазам фойдаланиш» унитар корхонаси 2019 йилда 31.4 миллиард, 2020 йилда 33.4 миллиард сўмлик товарларни аукцион ва танлов (тендер) савдоларисиз тўғридан тўғри амалга оширган.
«Бухоро йўллардан мунтазам фойдаланиш» унитар корхонаси томонидан 2019 – 2020 йиллар давомида товарлар (ишлар, хизматлар) харидини амалга оширишда «Давлат харидлари тўғрисида»ги ва «Рақобат тўғрисида»ги қонун талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ўтказилди. Бу ҳақда Антимонопол қўмитаси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, мазкур корхона томонидан 2019 – 2020 йиллар мобайнида ўз эҳтиёжи учун товарларни (қурилиш материаллари, эҳтиёт қисмлар, хўжалик моллари, дизель ёнилғиси, канцелярия моллари, мебел анжомлари, йўл белгилари ва бошқа маҳсулотлар) харид қилишда ва объектларда бошқа корхоналарга тегишли бўлган машина–механизм ва автотранспорт хизматларидан фойдаланишда вилоят ва республика ҳудудида фаолият олиб бораётган бошқа корхоналар билан икки томонлама тузилган шартномалар асосида олиб борган.
«Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг 16-моддасида давлат буюртмачиси давлат харидларини амалга оширишда махсус ахборот порталига эълон жойлаштириши шартлиги, 23-моддасида давлат харидлари электрон дўкон, аукцион, танлов ва тендер асосида амалга оширилиши кўрсатиб ўтилган.
Бироқ, «Бухоро йўллардан мунтазам фойдаланиш» унитар корхонаси 2019 йилда 31.4 миллиард, 2020 йилда 33.4 миллиард сўмлик товарларни аукцион ва танлов (тендер) савдоларисиз, тўғридан тўғри харид қилиш бўйича шартномалар имзолаб, харидлар амалга оширганлиги қайд этилган.
Мавзуга оид
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
08:20 / 25.05.2026
Бухорода соғлиқни сақлаш тизимидаги коррупцион схема фош этилди
21:35 / 21.05.2026