Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
121 миллион сўмлик оёқ кийимлар тўхтатиб қолинди
121 миллион сўмлик оёқ кийимларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбирлар ўтказилган. Тадбир давомида “Лоғон — Марғилон” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро О.Ж. бошқарувидаги “Дамас” русумли автотранспорт воситаси Фарғона шаҳри ҳудудида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилган. Текширув жараёнида автомашина салонида хорижда ишлаб чиқарилган ва ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 47 млн сўмлик 2 турдаги қишки оёқ кийим товарлари борлиги аниқланган.

Шунингдек, ходимлар томонидан “Лоғон-Қўқон” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Ғ.А. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашина Фарғона шаҳри ҳудудида тўхтатилиб кўздан кечирилган. Текширув мобайнида автомашина салонида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 74,4 млн сўмлик 2 турдаги қишки оёқ кийимлари борлиги аниқланган.
Аввалроқ Фарғона шаҳрида 308 миллион сўмлик дори воситалари ноқонуний олиб кирилишининг олди олингани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
08:34 / 22.05.2026
Қайта ишланган маҳсулотларга божхона имтиёзлари қўлланади
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
12:01 / 01.05.2026
Энг кўп солиқ ва божхона имтиёзини олган компаниялар маълум қилинди
22:14 / 20.04.2026