Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Озарбойжонда Туркия ҳарбий базаси ташкил этилиши мумкинлигини айтди
Туркия етакчисининг қайд этишича, «ҳозирда биринчи навбатдаги вазифа бутун Озарбойжон чегараси бўйлаб хавфсизлик ва унинг ҳимояси кафолатини таъминлаш масаласидир».
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Озарбойжон билан тузилган Шуша декларацияси доирасида бу мамлакат ҳудудида Туркия ҳарбий базаси ташкил этилиши мумкинлигини истисно қилмади. Бу ҳақда NTV телеканали хабар берди.
«База ташкил этилиши декларация моддалари доирасидан четга чиқмайди. Бу масала ривожлантирилиши мумкин. Бу мавзу Озарбойжон президенти Илҳом Алиевнинг Россия президенти Владимир Путин билан маслаҳатлашувлари давомида ривож топиши мумкин», деди у.
Туркия етакчисининг қайд этишича, «ҳозирда биринчи навбатдаги вазифа бутун Озарбойжон чегараси бўйлаб хавфсизлик ва унинг ҳимояси кафолатини таъминлаш масаласидир».
Эрдўған 15–16 июн кунлари расмий ташриф билан Озарбойжонда бўлди. У мамлакат президенти Илҳом Алиев билан музокаралар ўтказди ва ўтган йили Боку назоратига ўтган Шушадаги қатор объектлар билан танишди.
Икки давлат раҳбарлари иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги Шуша декларациясини имзолади.
Мавзуга оид
10:52 / 15.07.2026
Туркиядаги давлат тўнтаришига уринишга 10 йил: мамлакатни ўзгартирган тун
20:25 / 14.07.2026
Туркияда Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берилди
17:50 / 14.07.2026
Украина ҳеч қачон оккупацияга рози бўлмаслиги лозим – Алиев
11:46 / 10.07.2026