Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада қудуқ тозалаётган бир фуқаро вафот этди, иккинчиси қутқарилди
Фарғона вилояти Фарғона туманида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан қудуқдан икки нафар фуқаро олиб чиқилган. Улардан бири вафот этган. Иккинчисининг ҳаёти сақлаб қолинган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун, 17 июнь куни Фарғона тумани «Дўстлик» МФЙ Нилуфар кўчасидаги уйларнинг бирида 50 метр чуқурликдаги қудуқни тозалаётган С.С.нинг бошига тупроқ тўла темир челак тушиб кетган. Оқибатда, у воқеа жойида вафот этган.
Қайд этилишича, уй эгаси С.С. қудуқ тозалаш ишлари олиб бораётган вақтда, темир челакнинг арқони узилиб кетган. Бошидаги ҳимоя кийими борлигига қарамасдан у оғир тан жароҳати олиб вафот этган. Ҳодисани кузатиб турган Р.Т. ёрдам бериш мақсадида чуқурликка тушган ва қайтиб чиқа олмаган.
Таъкидланишича, вилоят ФВБ ходимлари зудлик билан белгиланган манзилга етиб борган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида 50 метрлик қудуқдан С.С. ва Р.Т. олиб чиқилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:25 / 17.06.2026
Фарғонада ёнғин оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
08:45 / 15.06.2026
Фарғонада 1 килограммдан ортиқ гашиш олиб кетаётган шахс қўлга олинди
21:36 / 14.06.2026
Фарғонада "Ласетти" қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
09:50 / 12.06.2026