09:51 / 17.06.2021
5031

Хитой 5 йиллик танаффусдан кейин орбитага фазогирларни жўнатди

Фото: AP

Хитой бортида “Шэнчжоу-12” кемаси бўлган “Чанчжэн-2F” ракетасини орбитада қурилаётган “Тянгун” коинот станцияси томон жўнатди. Кема бортида станция томон 3 тайконавт – 56 ёшли Ни Хайшэн, 54 ёшли Лю Бомин ва 45 ёшли Тан Хунбо йўл олди. Эътиборлиси, Хитой 5 йил ичида илк бор орбитага фазогирларни жўнатмоқда.

Ракета маҳаллий вақт билан соат 9.22да Хитой шимолида жойлашган “Цзюцюан” космодромидан учирилган. Кейинроқ “Шэнчжоу-12” Ер яқинидаги орбитага муваффақиятли чиққани маълум қилинган.

Кема белгиланган орбитага чиққач, станциянинг асосий модули “Тянхэ” билан бирикади ва у ҳамда май ойида учирилган “Тянчжоу-2” юк кемаси билан бирга умумий конструкцияни ҳосил қилади. Шундан кейин фазогирлар “Тянхэ”га ўтиб, у ерда 3 ой қолишади. Улар бу вақт давомида станциядаги қурилмаларни йиғиш, ишга тушириш ва очиқ фазода турли вазифаларни бажариш билан шуғулланишади. Экипаж Ерга сентябрда қайтади.    

Фото: Carlos Garcia Rawlins / Reuters

Ушбу миссия Хитойнинг 2016 йилдан бери фазогирлар билан амалга оширилаётган илк миссияси ҳисобланади. 2016 йил октябрда “Цзюцюан” космодромидан фазога “Шэнчжоу-11” кемасида 2 тайконавт жўнатилганди.

“Тянгун” Хитойнинг учинчи орбитал станцияси ҳисобланади. Станцияни 2022 йил охиригача тўлиқ ёйиш режалаштирилган. Бунинг учун бир йилдан кўпроқ вақт ичида 11та миссияни амалга ошириш керак бўлади. Станциянинг асосий модули орбитага апрел ойида чиқарилганди.

Хитойнинг аввалги орбитал станциялари – “Тянгун-1” 2011 йилда, “Тянгун-2” эса 2016 йил сентябрда орбитага чиқарилган. “Тянгун-2” 2019 йил мартида орбитадан чиқарилиб, океанда чўктириб юборилган.

Top