Ўзбекистон | 11:07 / 18.06.2021
28666
2 дақиқада ўқилади

Андижонда иқтисодий комплексдаги раҳбар ходимларнинг барчаси шартли ишдан бўшатилди, уларга 3 ой синов муддати берилди

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятида фаоллар билан йиғилишда иқтисодий комплекс фаолиятини танқид қилди ва бу соҳадаги 6 мингга яқин кишига уч ойлик синов муддати берилди.

«Мен бугун ана шу ишларингиз билан яқиндан танишиш, сизлар билан вилоятнинг бугунги ва эртанги тараққиёти ҳақида фикрлашиб, биргаликда улкан режалар тузиш учун келдим. Айниқса, вилоят ривожига кучли туртки берадиган янги «ўсиш нуқта»ларини шакллантириш ва тўлиқ ишга солиш, аҳоли ҳаётини яхшилаш бўйича асосий йўналиш ва вазифаларни белгилаб олсак, айни муддао бўлади.

Бугундан бошлаб Андижон вилоятида иқтисодий комплексда ишловчи 5700 нафар ходимнинг барчаси ишдан бўшатилади. Ҳаммаси! Уларга 3 ой синов муддати берилади, агар аравани торта олса, ишга тикланади, ойлигини ҳам берамиз, керак бўлса мукофот ҳам берамиз.

Қани, улар ҳам муаммоларни ўзларида ҳис қилиб кўрсин. Менга насиҳат қилувчилар керак эмас, натижа кўрсатувчи ижро органи керак. 
Ҳамма шароитни яратиб бердимми, энди халққа хизмат қилинглар, натижа кўрсатинглар», дея президентнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид