Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия 9та давлат билан авиаалоқани тикламоқда
Россиянинг коронавирусга қарши федерал тезкор штаби 22 июндан Туркия билан авиаалоқани тиклаш мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги қарорни қабул қилди. Шунингдек, Россия 28 июндан бир қатор бошқа давлатлар, жумладан, АҚШ, Италия, Кипр, Шимолий Македония, Бельгия, Болгария, Иордания ва Ирландия билан ҳам авиаалоқани тиклайди.
Россия бош вазири ўринбосари Татьяна Голикованинг таъкидлашича, Россия Австрия, Озарбойжон, Арманистон, Греция, Қатар, Финландия, Хорватия, Швейцарияга рейслар сонини оширади.
Тезкор штаб фуқаролари Россияга киришига рухсат берилган давлатлар рўйхатига Хитой ва Лихтенштейнни ҳам киритишни тавсия қилган.
Шунингдек, бир қатор хорижий давлатлар коронавирусга қарши эмланган россияликларни қабул қилишга тайёрлигини билдирган.
Юқоридаги давлатлар билан авиаалоқани тўхтатиш қарори коронавирусга қарши кураш доирасида қабул қилинган.
Мавзуга оид
21:33 / 02.07.2026
Халқаро Букер мукофоти номи россиялик миллиардер шарафига ўзгартирилади
17:41 / 02.07.2026
Қирғизистон Россиянинг бензин экспортини тақиқлаши ортидан Ўзбекистондан ёқилғи сўради
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
11:55 / 02.07.2026