Ўзбекистон | 11:13 / 19.06.2021
3164
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёлик аёл Шеробод бозорида ўғирлик қилди

Шерободда иккита аёлнинг сумкасини ўғирлаган қашқадарёлик аёлга нисбатан жиноят иши очилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Тафсилотларга кўра, Ҳ.Г. ИИБга мурожаат қилиб, 22 май куни соат 11:20ларда Шеробод туманидаги Деҳқон бозорида жойлашган савдо растасида савдо қилиб турганида, нотаниш аёл сумкаси, «Samsung J-2» телефони, 2 млн сўм пулини ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирликни Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида яшовчи, Т.Б. содир этганлиги аниқланган. Ундан ашёвий далил олинган. 

Т.Б. 2020 йилнинг 22 октябрь куни Шеробод туманининг Хўжги маҳалласида яшовчи, Т.С.нинг савдо дўконидан ичида 825 минг сўми бўлган сумкани ҳам ўғирлаган.

Ушбу ҳолатлар бўйича Т.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид