Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда юк машинаси билан тўқнашган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи вафот этди
Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати
Сурхондарё вилояти Музработ туманида Nexia-3 рўпарасидан келаётган юк машинаси билан тўқнашиб, ёниб кетган.. Оқибатда унинг ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 20 июнь куни соат 4:30ларда Музработ тумани «Сополлитепа» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи маҳаллий аҳамиятга эга 4К 626 автомобиль йўлининг 30-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган.
«Сополлитепа» маҳалласида яшовчи 1998 йилда туғилган Б.Р. ўз бошқарувидаги давлат рақами бўлмаган Nexia-3 автомашинаси билан «Навбаҳор-Қўнғирот» йўналиши бўйлаб харакатланиб бориб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган.
Сўнг, рўпарадан харакатланиб келаётган Ў.Д. бошқарувида бўлган «CHACMAN» русумли юк машинасининг йўлига чиқиб кетиб, тўқнашув содир этган. Оқибатда Nexia-3 машинасида ёнғин чиққан ва унинг ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, ёнғин туфайли Nexia-3 жиддий шикастланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳодиса юзасидан Музработ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
16:34 / 04.05.2026
Андижонда юк машинаси уриб кетиши оқибатида пиёда вафот этди
16:15 / 02.05.2026
2 ойда 11 қурбон: Навоийда яна даҳшатли ЙТҲ содир бўлди
13:00 / 02.05.2026
Жарима балли 12 баллга етган биринчи ҳайдовчи маълум бўлди
11:36 / 01.05.2026