Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ҳокимият захирасидаги ерни сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Қашқадарё вилояти Қарши туманида ҳокимият захирасида турган бўш ерни сотмоқчи бўлган фирибгар ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Б. фуқаро Д.нинг ишончига кириб, фирибгарлик қилгани аниқланган. М.Б. унга ҳокимият захирасида турган 12 сотих бўш ер майдонини танишлари орқали уй-жой қуриш учун олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 70 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
20:06 / 15.06.2026
Ер ва унда қурилган мулкка оид ҳуқуқларни эътироф этиш жараёни соддалаштирилди
08:30 / 02.06.2026
Сув фонди ерларини ижарага беришнинг янги тартиби жорий этилди
09:40 / 06.04.2026
3,7 гектар ерни 7 гектар деб сотмоқчи бўлган фермер ушланди
10:29 / 05.03.2026