Жаҳон | 17:19 / 25.06.2021
10298
1 дақиқада ўқилади

Чехиядаги мактабда бирин-кетин 19 нафар ўқувчи ҳушини йўқотди

Воқеага нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.

Чехия ғарбида жойлашган Соколов шаҳридаги мактаблардан бирида 19 нафар ўқувчи ҳушини йўқотди. Бу ҳақда шаҳар тез тиббий ёрдам хизмати вакили Радек Гес маълум қилди.

«Соат 8:15да мактабда икки нафар ўқувчи ҳушини йўқотгани тўғрисида хабар олдик. Шифокорлар у ерга зудлик билан жўнаб кетди. Ҳозирга қадар 19 ўқувчида ана шундай ҳолат кузатилди. Мактабда 8та тез тиббий ёрдам экипажи ишламоқда, шунингдек, ўт ўчирувчилар ва полиция ҳам етиб келган», деди Гес.

Унинг сўзларига кўра, воқеага нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.

Соколов шаҳри раҳбари Рената Оулеглованинг қўшимча қилишича, ўт ўчирувчилар мактабда газ сизиб чиқиши аломатларини аниқламаган.

Бундан ташқари, уларнинг овқатдан заҳарлангани ҳам қайд этилмаган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид