Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда 550та ҳолатда ер майдонидан ноқонуний фойдаланаётганлиги аниқланган
Фото: KUN.UZ
Андижон вилоятида 550та ҳолатда ер майдонидан ноқонуний фойдаланиб келинаётганлиги аниқланган. Бу ҳақда Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Матбуот анжуманида ер ажратиш, ерлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, кадастр соҳасидаги сўнги ўзгаришлар, қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида сўз борди.
Бошқарма томонидан олиб борилган текширишларга кўра, вилоят ҳудудида ер майдонидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари – 177 ҳолатда уй-жой қуриш, 235та нотурар бинолардан фойдаланиш, 78та ҳолатда томорқа сифатида, 9 та ҳолатда балиқ ҳовуз сифатида, 6 ҳолатда тупроқ олиш учун каръер сифатида фойдаланилган, 33та кўп йиллик дарахтзорлар экиш, 12 марта эса бошқа ҳолатларда аниқланган.

“Шу йилнинг 6 ойи давомида вилоятдаги 606та маҳалла фуқаролари йиғинларида 531 минг 422та кўчмас мулклар қайта хатловдан ўтказилди. Хатлов якунлари бўйича, 3 минг 452 гектар ер майдонида жойлашган 19 минг 810та янги кўчмас мулклар аниқланди”, дейди бошқарма бошлиғи Фаёзиддин Бердимуродов.
Мавзуга оид
11:44 / 06.04.2026
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари 50 минг доллар билан ушланди
09:17 / 21.03.2026
Андижон вилоятида «Қуруқ порт» қурилади
09:20 / 03.03.2026
819 млн сўмлик олтинни чегарадан яширинча олиб ўтишга уринганлар ушланди
13:24 / 28.02.2026