Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 16:59 / 28.06.2021
11537
1 дақиқада ўқилади
Канадада охирги 84 йил ичидаги рекорд ҳарорат қайд этилди
АҚШда ҳам аҳоли ғайриоддий иссиқ бўлишидан огоҳлантирилмоқда.
Канада ғарбида ушбу ҳудуд учун рекорд даражадаги ҳарорат қайд этилди. "Би-би-си"нинг хабар беришича, якшанба куни Литтон шаҳрида ҳарорат 46,6 даражани ташкил этган.
Шаҳар Ванкувердан 150 км узоқликда жойлашган.
Маҳаллий ҳокимиятнинг маълумот беришича, бу охирги 84 йил давомидаги рекорд кўрсаткич ҳисобланади.
Шунингдек, АҚШда ҳам аҳоли ғайриоддий иссиқ бўлишидан огоҳлантирилмоқда.
Аввалроқ Портленд шаҳрида ҳарорат +44,4 даражага етгани хабар қилинганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш