Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пора билан қўлга тушган Бухоро вилоят ДСЭНБ бошлиғи 3 йилга қамалгани маълум бўлди
Қамбар Расулов карантин қоидаларига риоя қилинмагани ҳолати юзасидан ички ишлар органи расмийлаштирган баённома бўйича фуқарога жарима тайинламаслик эвазига 400 доллар ва 500 минг сўм нақд пулларни ўз хизмат хонасида пора тариқасида олаётган вақтида ушланганди.
2020 йилнинг 7 ноябрь куни Бухоро вилояти Давлат санитария ва эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи Қамбар Расулов пора билан ушланган эди.
Kun.uz манбасига кўра, жиноят ишлари бўйича Вобкент туман судининг 2021 йил 9 февралдаги ҳукми билан, Р.Қамбаровга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан 3 йилга маҳрум этилиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Таъкидланишича, Қ.Расуловга тергов органи томонидан ЖКнинг 210-моддаси 2-қисмининг “в” банди (тамагирлик йўли билан пора олиш) билан эълон қилинган айблов шу модданинг 1-қисмига қайта квалификация қилинган.
Маълумот учун, Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисмига кўра пора олиш, яъни мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда содир этиши мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши 50-100 БҲМ миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Мавзуга оид
17:30 / 06.04.2026
“Рус, инглиз ва немис тилини телефон ва интернетдан ўргандик” — бухоролик 12 ёшли эгизаклар ҳикояси
16:55 / 27.02.2026
«Чириган жасад изидан» – Ўзбекистонда ўлдирилган Туркия фуқаросининг қотиллари қандай топилди?
12:51 / 26.02.2026
Бухорода 13 яшар қиз она бўлди. Гумонланувчи қамоққа олинган
12:07 / 25.02.2026