Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухоро давлат университетининг Педагогика институтига директор тайинланди
Бухоро давлат университетининг Педагогика институтига директор тайинланган. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 29 июндаги буйруғи билан Мирзоҳид Исломович Даминов Бухоро давлат университетининг Педагогика институти директори лавозимига тайинланган.
М.Даминов 1996 йилда Бухоро давлат университетини, 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Педагогика фанлари номзоди.
Қайд этилишича, М.Даминов мазкур тайинловгача Бухоро давлат университетининг ўқув ишлари бўйича проректори лавозимида ишлаган.
Мавзуга оид
12:10
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
08:20 / 25.05.2026
Бухорода соғлиқни сақлаш тизимидаги коррупцион схема фош этилди
21:35 / 21.05.2026