Ўзбекистон | 07:32 / 03.07.2021
8928
2 дақиқада ўқилади

«Ҳаво ҳарорати тушунчаси тўғрисида бошқа ўлчовлар билан чалғимаслик лозим» - «Ўзгидромет»

Фото: KUN.UZ

“Ўзгидромет” ижтимоий тармоқларда об-ҳаво маълумотларининг ишончли экани борасида тарқалган саволлар юзасидан расмий баёнот берди.

Қайд этилишича, 150 йилдан бери ҳаво ҳарорати Селянинов будкаси ичига ўрнатилган термометр кўрсаткичлари ёрдамида аниқланади. 

Билдирилишича, ҳаво ҳарорати 2 метр юқорига ўрнатилган тахта қутича ичидаги термометр кўрсаткичлари ёрдамида ўлчанади. Бу қутича "психрометрик будка" ёки "метеорологик будка" ҳам дейилади. Будка 1,75 метрли қўзғалмас, мустаҳкам темир таянчлар устига ўрнатилади. Будка ичида вертикал кўринишдаги термометр (ТМ-4)лар ҳаво ҳарорати қийматини кўрсатса, горизонтал ҳолатдаги термометр (ТМ-1 ва ТМ-2) сутка давомида кузатилган максимал ва минимал ҳаво ҳарорати қийматларини қайд этади. Баъзан будка ичига ҳаво нисбий намлиги ўзгаришини аниқлаб борувчи ускуна ҳам жойлаштирилади.

“Ёз ойларида ҳаво ҳароратининг инсон ўртача тана ҳарорати (+36,6 даража Цельсий)дан юқорилаб кетиши кишиларда об-ҳаво хизматлари бераётган ёки прогноз қилаётган ҳаво ҳарорати қийматларида шубҳали рақамлар кўрсатаётгандек ишонқирамасликни юзага келтиради.

Ҳаво ҳарорати - бу айнан 2 метр юқоридаги атмосферадаги ҳавонинг ҳароратидир. Қандайдир деворга илинган ёки асфалт, темир дарвоза устидаги термометрдаги кўрсаткич эмас. Улар кўрсатган қиймат ҳаво ҳароратини бермайди. Қизиб турган қандайдир жисм сиртидаги ҳароратни кўрсатади. Ҳаво ҳарорати тушунчаси тўғрисида бошқа ўлчовлар билан чалғимаслик ва янглиш фикрлар юритмаслик лозим”, дейилади маълумотда.

Мавзуга оид