Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Марказий Осиёда ҳарбий базалар ташкил этиш ниятида эмас – Афғонистон президенти маслаҳатчиси
Ҳамдулла Муҳибнинг сўзларига кўра, Кобул Марказий Осиё мамлакатларининг техник қўллаб-қувватловидан манфаатдор.
Вашингтон Кобул билан мулоқотларда Марказий Осиё мамлакатларида ҳарбий базалар ташкил этиш ниятида эмаслигини билдирган. Бу ҳақда Афғонистон президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ҳамдулла Муҳиб РИА Новостига берган интервьюсида айтди.
«Билишимча, бу ҳақда гап кетмаяпти. ОАВ нотўғри хабарлар берган деб ўйлайман. Америка томони билан мулоқотимизга кўра, улар ҳеч қаерда ҳарбий база ташкил этиш йўлларини қидирмаяпти», – деди Муҳиб.
Унинг қўшимча қилишича, агарда АҚШ бу борада музокаралар олиб бораётган бўлса, унга бу ҳақда ҳеч нарса маълум эмас.
Ҳамдулла Муҳибнинг сўзларига кўра, Кобул Марказий Осиё мамлакатларининг техник қўллаб-қувватловидан манфаатдор.
«Биз минтақа мамлакатларидан техник қўллаб-қувватловни кутмоқдамиз. Масалан, бизда Россияда ишлаб чиқарилган Ми-17 вертолётлари бор ва биз уларни таъмирлаш имкониятларини излаяпмиз. Бу борада Марказий Осиё мамлакатларини кўриб чиқмоқдамиз, чунки улар ҳам бу вертолётлардан фойдаланади ва Афғонистон билан умумий чегарага эга», – деди Муҳиб.
Аввалроқ АҚШ Марказий Осиёда ҳарбий база қуриши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Мавзуга оид
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
18:47 / 18.06.2026
Қозоғистон Марказий Осиёда энг кўп ичадиган давлат бўлиб чиқди — тадқиқот
09:05 / 17.06.2026