Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда катта тезликда ҳаракатланиб бетон тўсиққа урилган «Спарк» ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди
Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида катта тезликда ҳаракатланиб бетон тўсиққа урилган «Спарк» ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун, 5 июль куни тонгги соат 4:38ларда М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобиль йўлининг Тойлоқ туманидан ўтган 1082-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. Самарқанд тумани Чумчуқли маҳалласида яшовчи 1980 йилда туғилган шахс ўз бошқарувида бўлган «Спарк» машинасида тез ҳаракатланиб келиб, йўлнинг ўртасини ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган.
Оқибатда ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Унинг ёнида келаётган йўловчи Тойлоқ тумани Давлатобод маҳалласида яшовчи 1969 йилда туғилган шахс тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, ҳайдовчи белгиланган меъёрдан ошиқ тезликда ҳаракатланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тойлоқ тумани ИИБ тергов бўлими томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:40 / 26.12.2025
“Тошкент–Самарқанд” йўналишида юқори тезликдаги поездлар учун янги линия қурилади
12:09 / 23.12.2025
Самарқандда икки суд раиси ишдан олинди
21:42 / 21.12.2025
Ўзбекистонда 9 ойда энг кўп чақалоқ Самарқанд вилоятида туғилган
08:50 / 18.12.2025