Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жон Керри Москвага ташриф буюради
Керри Москвада Россия президентининг халқаро ташкилотлар бўйича махсус вакили Анатолий Чубайс ва иқлим масалалари бўйича махсус вакили Руслан Эделгериев билан учрашув ўтказади.
АҚШнинг собиқ давлат котиби Жон Керри келаси ҳафтада Москвага ташриф буюради, деб хабар берди РБК ўз манбаларига таяниб.
АҚШ президенти Жо Байден Керрини иқлим масалалари бўйича махсус вакил лавозимига тайинлаганди. РБК манбаларининг сўзларига кўра, Керри Москвада Россия президентининг халқаро ташкилотлар бўйича махсус вакили Анатолий Чубайс билан учрашади. 13 июл куни эса Россия президентининг иқлим масалалари бўйича махсус вакили Руслан Эделгериев билан учрашув ўтказилиши режалаштирилган.
Жон Керри АҚШ давлат котиби лавозимида ишлаган вақтида Россияга бир неча марта келган.
22–23 апрел кунлари АҚШ президенти ташаббуси билан виртуал шаклда глобал иқлим саммити ўтказилди. Унда 40 мамлакат раҳбарлари қатнашди.
Мавзуга оид
08:40 / 06.06.2026
Кремлда Путин ва Шрёдер ўртасида учрашув бўлиб ўтди
22:29 / 05.06.2026
Россия яна урушни танлади — Зеленский Путинга жавоб берди
20:55 / 05.06.2026
Россия минтақадаги шунчаки қўшни эмас, вақт синовидан ўтган стратегик шерик ва иттифоқчи — Шавкат Мирзиёев
20:34 / 05.06.2026