Жаҳон | 15:35 / 08.07.2021
8915
1 дақиқада ўқилади

Франция ЕИ мамлакатларини Россия ва Хитойнинг коронавирусга қарши вакциналарини тан олмасликка чақирди

Таъкидланишича, Франция ҳудудига республика ҳукумати ишонч билдирган вакциналар билан эмланган одамларгина кириши мумкин. Ҳозирда Франция ва Европада тўртта вакцина тан олинган.

Фото: Bloomberg

Париж Европа Иттифоқи Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакциналарни тан олмаслиги керак деб ҳисоблайди. Франция ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби Клеман Бон France 2 телеканали орқали қилган чиқишида ана шундай фикр билдирди.

Унинг таъкидлашича, Франция ҳудудига республика ҳукумати ишонч билдирган вакциналар билан эмланган одамларгина кириши мумкин. Ҳозирда Франция ва Европада тўртта вакцина тан олинган.

Коронавирусга қарши бошқа, хусусан, Россия ва Хитой вакциналарига эса «йўқ» дейиш керак, деб қўшимча қилди дипломат.

У шунингдек, Франция бошқа мамлакатлардан бўладиган авиақатновларни бекор қилмаслигини айтди.

«Биз Бразилия билан авиақатновларни тўхтатдик, аммо бу узоқ давом этиши мумкин эмас. Бу жуда мураккаб жараён ва шу билан бирга, мазкур давлат фуқаролари Францияга бошқа мамлакатлар орқали келиши имконияти сақланиб қолади», – деди у.

Мавзуга оид