Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда машина устасини қўрқитиб пул талаб қилган такси ҳайдовчиси қамоққа олинди
Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати
Самарқандда машина устасини қўрқитиб пул талаб қилган такси ҳайдовчиси ушланган. Аниқланишича, у бундан аввал ҳам бошқа усталарни қўрқитиб пул олиб юрган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳрида жойлашган автомобилларни таъмирлаш корхонаси раҳбари Ў.Д. вилоят ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. Унда ёзилишича, Ў.Д. Оқдарё туманида яшовчи, ёши 25-30 ёшларда бўлган «Фаррух» исмли шахснинг такси машинасини таъмирлаб бермаган. Шундан сўнг «Фаррух» бошқа жойда машинасини қиммат нархда таъмирлатганини важ қилиб, устахона устидан аризалар ёзган. Ў.Д.ни тинч қўймаслик билан мунтазам равишда қўрқитган ва товламачилик билан 3 миллион сўм пул талаб қилиб келган. Ў.Д. ўз мурожаатида вилоят ИИБ бошлиғидан ушбу шахсни аниқлаб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ҳамда Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда, 1992 йилда туғилган, Самарқанд шаҳар Махтумқули кўчасида яшовчи Ф.С. ариза муаллифи Ў.Д.дан тинч қўйиш эвазига 2 миллион сўмни олаётган вақтда ушланган. Ундан ашёвий далиллар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Суриштирувлар давомида ушбу шахс бу каби ҳолатларни бошқа фуқароларга нисбатан ҳам содир қилгани аниқланган.
Таъкидланишича, ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Ф.С. процессуал тартибда қамоққа олинган.
Мавзуга оид
12:40 / 26.12.2025
“Тошкент–Самарқанд” йўналишида юқори тезликдаги поездлар учун янги линия қурилади
12:09 / 23.12.2025
Самарқандда икки суд раиси ишдан олинди
21:42 / 21.12.2025
Ўзбекистонда 9 ойда энг кўп чақалоқ Самарқанд вилоятида туғилган
08:50 / 18.12.2025