Спорт | 23:04 / 08.07.2021
6048
1 дақиқада ўқилади

Токиодаги Олимпиада ўйинлари томошабинларсиз ўтади

Коронавирус инфекцияси сабабли Япония ҳукумати Токиода 12 июлдан 22 августгача фавқулодда вазият режимини жорий этмоқда.

Фото: Zuma/ТАСС

Япония ҳукумати коронавирус билан боғлиқ вазият сабабли Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига томошабинларни киритмасликка қарор қилди.

«Биз Токиодаги майдонларда томошабинлар бўлмаслиги борасида келишувга эришдик», — деди олимпиада ишлари бўйича вазир Тамаё Марукава.

Олимпиада ўйинларининг аксарият мусобақалари Токиода ўтказилади, аммо айрим тадбирлар бошқа шаҳарларда ҳам бўлиб ўтади. Марукаванинг сўзларига кўра, ташкилотчилар маҳаллий ҳокимиятлар билан келишган ҳолда томошабинлар бўйича қарор қабул қилади.

Коронавирус инфекцияси сабабли Япония ҳукумати Токиода 12 июлдан 22 августгача фавқулодда вазият режимини жорий этмоқда.

Олимпиада ўйинлари 23 июлдан 8 августгача бўлиб ўтади. Аввалроқ мусобақаларга маҳаллий томошабинлар киритилиши тахмин қилинганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид