Жаҳон | 21:07 / 08.07.2021
4903
1 дақиқада ўқилади
Хитойда коронавирусга қарши 22та вакцина синовдан ўтказилмоқда
Тўртта вакцина бозорга чиқариш учун шартли рухсатнома олган, яна учта вакцинадан фавқулодда фойдаланишга рухсат берилган.
Хитой ҳукумати коронавирусга қарши 22та вакцинанинг клиник синовлари ўтказилишига рухсат берди. Бу ҳақда Хитой маҳсулотлар ва дорилар назорати бошқармаси вакили Юан Лин маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, вакциналар бешта турли технология асосида ишлаб чиқилган.
Тўртта вакцина бозорга чиқариш учун шартли рухсатнома олган, яна учта вакцинадан фавқулодда фойдаланишга рухсат берилган.
Аввалроқ Франция Евроиттифоқ мамлакатларини Россия ва Хитой вакциналарини тан олмасликка чақирганди.
Мавзуга оид
23:04
Хитой қутб сувларида сузишга қодир дунёдаги энг йирик юк ташувчи кемани синовдан ўтказди
21:52
Хитойда 2027 йил охирига бориб 5G алоқа тармоғидан фойдаланувчилар улуши 85 фоизга етказилади
17:07
Хитойнинг Ўзбекистон билан савдо айланмаси ҳажми камайди
23:24 / 23.12.2024