Британия Европа Иттифоқига Brexit учун 47,5 млрд евро тўлашдан бош тортди
Британия ҳукумати Европа Иттифоқи таркибидан чиққани учун Брюссел ундан талаб қилаётган пулни тўлашдан бош тортмоқда. Европа Иттифоқи ҳисоб-китобларига кўра, Британия Brexit учун 47,5 млрд евро (56,2 млрд доллар) тўлаши керак.
“Биз бу суммани тан олмаймиз. Бу Европа Иттифоқининг ҳисоб-китоблари. Мисол учун, уларда Европа Иттифоқи Британияга қайтариши керак бўлган маблағлар ҳисобга олинмаган. Бу эса талаб қилинаётган сумманинг қисқаришига олиб келади”, деб айтган Британия бош вазири Борис Жонсон.
У Британиянинг бу масала бўйича маълумотлари яқин орада парламентда эълон қилинишини айтган. Британия Европа Иттифоқига тўлаши керак бўлган суммани 35-39 млрд фунт стерлингга (48-54 млрд доллар) баҳоламоқда. Брюссел талаб қилаётган қиймат эса 2 млрд фунт стерлингга кўпроқни ташкил қилмоқда.
Эндиликда Европа Иттифоқи Британиядан талаб қилаётган сумма Европа ҳисоб палатаси томонидан ноябрда тасдиқланиши керак. Палата вакили Тони Мерфининг таъкидлашича, ушбу қиймат ўзгариши даргумон. Таъкидланишича, Лондон Брюсселга 6,8 млрд евро миқдоридаги биринчи тўловни 2022 йилда амалга ошириши керак. Brexit ҳақидаги келишувга кўра, жами сумма бир неча ўн йил давомида бўлиб-бўлиб тўлаб берилади.
Британия Европа Иттифоқи таркибини 2020 йил 1 февралда тарк этганди.
Мавзуга оид
22:39 / 04.11.2024
Хитой Европа Иттифоқи билан электромобиллар бўйича «савдо урушига» киришди
17:36 / 04.11.2024
Британиялик олимлар “асаб тизими”га эга дронларни синовдан ўтказмоқда
17:30 / 04.11.2024
ЕИда НАТОга қўшимча равишда хавфсизлик ва мудофаа иттифоқини тузиш таклиф этилди
14:58 / 03.11.2024