Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонлик ҳарбий хизматчи Тожикистон билан чегарада содир бўлган отишмада ҳалок бўлди
Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизматининг қайд этишича, "тожик томонидан ҳам ҳалок бўлганлар ва яраланганлар бор".
Тожикистон билан чегарада юз берган отишма оқибатида Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизмати ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТАСС Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитасига таяниб хабар берди.
"Тожик чегарачиларининг Қирғизистон чегара нарядига амалга оширган қуролли ҳужуми оқибатида Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизмати ҳарбий хизматчиси сержант Ҳуснидин Ҳожиев ҳалок бўлди", - дейилади хабарда.
Қўмитанинг қайд этишича, "тожик томонидан ҳам ҳалок бўлганлар ва яраланганлар бор".
Маълумот берилишича, қирғиз ва тожик чегарачилари ўртасидаги отишма 8 июл куни Чашмагилдон довони ҳудудида содир бўлган. Бишкек Қирғизистон ҳарбийлари "Тожикистон чегарачиларининг кутилмаган ҳужумига дуч келгани"ни таъкидламоқда.
8 июл куни Тожикистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси тўрт нафар қирғиз чегарачиси чегарани ноқонуний равишда кесиб ўтганини маълум қилганди.
Қўмита хабарига кўра, воқеа Сўғд вилоятининг Деваштич туманидаги Росровут ҳудудида содир бўлган. Отишма натижасида икки нафар қирғизистонлик ҳарбий жароҳатланган.
«Қирғиз ҳарбийлари аралаш – фуқаро ва ҳарбий либосда ҳамда ўточар қурол билан қуролланган бўлган. Улар 9 бош отни Деваштич туманидан Қирғизистон ҳудудига олиб ўтишга уринган», - дейилади қўмита баёнотида.
Қайд этилишича, қирғизистонлик чегарачилар тўхташ тўғрисидаги буйруққа бўйсунмаган ва тожик чегарачиларига қарата ўқ узган. Жавоб тариқасида узилган ўқдан икки нафар қирғиз чегарачиси жароҳатланган.
Мавзуга оид
16:34
Қирғизистон 650 кг колбаса маҳсулотларини Ўзбекистонга қайтариб юборди
20:14 / 29.06.2026
Қирғизистонда давлат тўнтаришига уринишда айбланаётганларга 9 йиллик қамоқ жазоси сўралди
10:14 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларни ўзаро алмашди
18:20 / 23.06.2026