Жамият | 19:33 / 10.07.2021
2448
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда ота фарзандлари учун 100 миллион сўм алимент тўлади

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида яшовчи ота 3 нафар фарзанди учун 100 миллион сўм алимент тўлаб берган. Бу ҳақда вилоят МИБ бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туман судининг 2016 йил 25 октябрдаги қарорига асосан, қарздор Қ.Ш.дан 2 нафар фарзандининг, Шаҳрисабз туманлараро судининг 2019 йилд 2 июлдаги суд қарорига асосан 1 нафар, жами 3 нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Унинг хорижга чиқишига тақиқ қўйилган.

Мазкур қарорнинг ижро ҳужжати МИБ Шаҳрисабз тумани томонидан ижро иши юритилган. Қайд этилишича, Қ.Ш. шу пайтгача алимент пулларини тўлаб келган.

Жорий йилнинг 9 июль куни Қ.Ш. алимент қарздорлигидан бутунлай қутулиш, мамлакат ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқларини тиклаш мақсадида, ундирувчи билан келишган ҳолда, 100 миллион сўм алимент пулларини олдиндан тўлаб берган. Шундан сўнг, томонларнинг розилиги билан мазкур ижро ҳужжати тегишли тартибда тугатилган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид