Украина бош вазири ўринбосари Қрим қайтариб олинганидан сўнг у ердаги россияликлар чиқариб юборилиши мумкинлигини айтди
Резников Қримга келиб қолган россияликлар сонини 500 минг киши деб баҳолади. Унинг сўзларига кўра, Россия ҳукумати Россия фуқароларини яриморолга мақсадли равишда олиб келмоқда, натижада маҳаллий аҳоли сиқувга дуч келмоқда.
Украина ҳукумати Қрим устидан назорат ўрнатилганидан сўнг воқеалар ривожининг турли вариантларини, жумладан, яриморолдан 500 минг нафар россияликни чиқариб юборишни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Украина бош вазири ўринбосари Алексей Резников «Украина 24» телеканалига берган интервьюсида айтди.
«Бизда депортация қилишгача бўлган турли нуқтайи назарлар мавжуд. Мен «чиқариб юбориш» деб аталувчи юридик процедура тарафдориман», — деди у.
Резников Қримга келиб қолган россияликлар сонини 500 минг киши деб баҳолади. Унинг сўзларига кўра, Россия ҳукумати Россия фуқароларини яриморолга мақсадли равишда олиб келмоқда, натижада маҳаллий аҳоли сиқувга дуч келмоқда.
«Бу ҳарбий жиноят, бунинг учун жавобгарлик масаласи ҳам бўлади», — деб таъкидлади у.
Резниковнинг айтишича, мамлакат ҳукумати яриморолга Украинанинг Чонгар, Каланчак ва Чаплинка чегара пунктлари орқали келмаганларни Қримга ноқонуний келган деб ҳисоблайди.
Қрим 2014 йилда ўтказилган референдум натижасида Россия таркибига қўшиб олинганди. Украина ва Ғарб мамлакатлари буни аннексия деб ҳисоблайди, Россия эса овоз бериш жараёни қонуний бўлганини таъкидлаб келади.
Мавзуга оид
21:53 / 25.12.2024
Украина Россия билан иқтисодий урушда ғалаба қозонмоқда — The Economist
21:15 / 25.12.2024
Украина бўйлаб байрам кечаси ёпирилма зарбалар йўлланди
16:21 / 25.12.2024
Россиядаги КХДР ҳарбийлари: улар қандай жанг қилади ва дезертирлик қилиши мумкинми?
11:00 / 25.12.2024