Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилоятида доимий аҳоли сони тўрт миллионга яқинлашгани маълум қилинди
2021 йил 1 июль ҳолатига кўра Самарқанд вилоятида доимий аҳоли сони 4 миллионга яқинлашган. Бу ҳақда вилоят статистика бошқармаси Kun.uz’га маълум қилди.
Қайд этилишича, 2021 йил 1 июль ҳолатига келиб Самарқанд вилоятида доимий аҳоли сони 3 миллион 982 минг 400 кишини ташкил этмоқда. Ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 3 миллион 909 минг 300 кишини ташкил қилган. Ўтган йил 1 июлдан, жорий йил 1 июлгача вилоят аҳолисининг сони қарийб 73 минг кишига кўпайган.
Қайд этилишича, айни дамда 3 миллион 982 минг 400 кишидан 1 миллион 469 минг 800 нафарини шаҳар аҳолиси, 2 миллион 512 минг 600 нафарини қишлоқ аҳолиси ташкил этмоқда.
Таъкидланишича, 2021 йил январь-июнь ойларида вилоятда тирик туғилган чақалоқлар сони 47,4 минг нафарни ташкил этган. Жорий йил олти ой давомида вилоят бўйлаб ФҲДЁ бўлимларида 13,3 мингта никоҳ қайд этилган. 2 мингта ажралишлар рўйхатга олинган.
Мавзуга оид
18:37 / 02.05.2026
Фарғона ва Сурхондарёда сел кузатилди, Самарқандда кўчаларни сув босди
09:45 / 21.04.2026
Самарқандда машинасозлик саноат зонаси ташкил этилади
10:35 / 20.04.2026
Самарқандда ноқонуний олтин ажратиб олиш фаолиятига чек қўйилди
15:09 / 04.04.2026