Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанддаги 1000 ўринли даволаш ва тақсимлаш маркази қайта иш бошлади
Сўнгги вақтларда вилоятда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият бироз кескинлашгани ортидан Самарқандда 2020 йилда ташкил этилиб, сўнг ёпилган даволаш ва тақсимлаш маркази қайта очилган. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, коронавирус инфекциясига чалинган беморларни марказлашган ҳолда даволаш, уларга тезкор ҳамда сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида Самарқанд шаҳридаги спорт мажмуасида ўтган йил август ойида ташкил этилиб, касалланиш камайиши билан ёпилган 1000 ўринли даволаш ва тақсимлаш маркази яна иш бошлаган.
Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, даволаш ва тақсимлаш маркази раҳбари Аҳмаджон Бобожоновнинг айтишича, шу пайтгача COVID-19 инфекцияси аниқланган беморлар Самарқанд шаҳридаги 340 ўринли иккита махсус шифохонада даволанган. Бугунги кунда касалликка чалиниш ҳолатлари кўпаяётгани сабабли марказ қайта очилган.
Қайд этилишича, марказда вилоятнинг турли ҳудудларидан келтирилаётган беморларни даволаш учун барча зарур тиббий жиҳозлар мавжуд, дори воситалари захираси яратилган. 100 нафарга яқин малакали тиббиёт ходимлари марказда ишлашга жалб қилинган.
«Кўп таъкидланаётганидек, касаллик белгилари ва асоратлари бир хил эмас, ўзгариб турибди. Айни пайтда коронавирус юқтирган беморларда асосан, ҳолсизлик, бўғимлар оғриғи, диарея кузатилмоқда.Ўтган йил беморларда дастлабки босқичда ўпкада зарарланиш кузатилган бўлса, ҳозир касалликнинг беш-олтинчи кунидан бу хавф юзага келяпти. Шу сабабли, аҳолидан карантин қоидаларига қатъий риоя қилишлари ҳамда касалликка қарши эмлаш жараёнларида фаол иштирок этишларини сўраймиз. Саломатлигимизни асраш ўзимизга боғлиқ – тиббий ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, соғлом турмуш тарзига амал қилсак, касаллик биздан йироқ бўлади», дейди А.Бобожонов.
Мавзуга оид
17:00 / 25.06.2026
Меҳнат инспекцияси Адиз Бобоевга огоҳлантириш юборди
08:45 / 16.06.2026
Тошкент ва Самарқандда қарийб 6 кг наркотик модда мусодара қилинди
18:37 / 02.05.2026
Фарғона ва Сурхондарёда сел кузатилди, Самарқандда кўчаларни сув босди
09:45 / 21.04.2026