Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленскийнинг Германия мудофаа вазири билан учрашуви кутилмаганда бекор қилинди
Аввалроқ ГФР мудофаа вазирлиги 12 июл куни мудофаа вазири ва Украина президенти икки томонлама учрашув ўтказиши тўғрисида хабар берганди.
Германия мудофаа вазири Аннегрет Крамп-Карренбауэр ва Украина президенти Владимир Зеленский ўртасида Берлинда бўлиб ўтиши режалаштирилган учрашув бекор қилинди. Бу ҳақда Германия мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Аввалроқ ГФР мудофаа вазирлиги 12 июл куни мудофаа вазири ва Украина президенти икки томонлама учрашув ўтказиши тўғрисида хабар берганди.
Учрашувда «минтақадаги бугунги вазият ривожи ва икки томонлама муносабатлар» муҳокама қилиниши айтилганди.
Аммо 12 июл куни музокаралар бекор қилингани маълум бўлди.
Вазирлик вакили учрашув бекор қилиниши сабабини айтмади.
9 июл куни Украина президенти матбуот хизмати Владимир Зеленский 11 июл куни Германияга ташриф буюриши ҳамда канцлер Ангела Меркел ва федерал президент Франк-Валтер Штайнмайер билан учрашишини хабар қилганди.
Мавзуга оид
19:41 / 05.05.2026
Украина Чувашияга ракета ва дронлар билан ҳужум қилди
07:38 / 05.05.2026
Россия ва Украина вақтинчалик сулҳ эълон қилди
21:06 / 04.05.2026
Европаликлар Россия икки йил ичида НАТО давлатига ҳужум қилишга уринишини тахмин қилмоқда
09:23 / 04.05.2026