Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида ўқишга киритишини айтиб, фуқаролардан пул олган шахслар ушланди
Фирибгарлардан бири 4500 доллар, иккинчиси 5800 доллар, учинчиси 10 000 доллар олган вақтида қўлга тушди.
Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида ўқишга киритишини айтиб, фуқаролардан пул олган шахслар ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.Ж. бошқа бир фуқарони Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия университетига юқори лавозимда ишловчи таниши орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 500 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департамент ва ДХХ Тошкент вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ф.Ё. бошқа бир фуқарони ўзининг ваколатли ташкилотларда ишловчи танишлари орқали Қозоғистондаги ОТМга ўқишга киритиб, 2-курсдан Ўзбекистондаги олийгоҳга кўчириб бериши эвазига фуқаро Ш.Х.дан 5 800 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департамент ва ДХХ Фарғона вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона Давлат университети талабалари Х.М. ва Ш.Т. юқори лавозимли танишлари орқали фуқаро М.Б.нинг ўқишини хориж университетидан ФарДУга кўчириб бериш ҳамда икки кишини ФарДУнинг сиртқи бўлимига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 10 000 доллар олган вақтида қўлга олинган.
Шунингдек, Фарғона шаҳридаги «S» ўқув маркази ўқитувчиси Э.А. фуқаро М.Б.нинг ўқишини хориж университетидан кўчириб бериш ҳамда икки кишини ўқишга киритишни айтиб, эвазига 8 000 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168–моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
21:42 / 22.12.2024
Ўзбекистонда ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш бошланди
18:25 / 13.12.2024
КХДР фуқаролари АҚШ компанияларига ёлланиб, сохта исмлар ортидан пул топгани маълум бўлди
14:08 / 03.12.2024
Ветнамнинг энг бадавлат аёли фирибгарлик бўйича иш апелляциясида ютқазди. Энди 9 млрд доллар топа олмаса, уни қатл этишади
20:49 / 30.11.2024