Жаҳон | 14:56 / 19.07.2021
4828
2 дақиқада ўқилади

Буюк Британияда коронавирус тарқалиши авж олиши фонида карантин бекор қилинмоқда

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсоннинг сўзларига кўра, ҳозир чекловларни бекор қилишнинг айни вақти, чунки куз ёки қишга қолдириладиган бўлса, «вирус совуқ ҳавода устунликка эга бўлиши мумкин».

Англияда 19 июлдан коронавирус билан боғлиқ барча ички чекловлар бекор қилинмоқда, деб хабар берди ВВС.

Шотландияда чекловлар сезиларли даражада юмшатилади. Уэлсда чекловлар билан боғлиқ ўзгаришлар 17 июлдан кучга кирган, Шимолий Ирландияда чеклов чоралари 26 июлдан ўзгаради.

Англияда эса 19 июл ярим тундан сўнг тунги клублар иш бошлаши мумкин, бошқа муассасаларга чекловларсиз ишлашга рухсат берилганди. Шунингдек, мажбурий ниқоб тақиш, ижтимоий масофа сақлаш талаблари бекор қилинади.

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсоннинг сўзларига кўра, ҳозир чекловларни бекор қилишнинг айни вақти, чунки куз ёки қишга қолдириладиган бўлса, «вирус совуқ ҳавода устунликка эга бўлиши мумкин».

«Буни ҳозир қилмасак, қачон қиламиз? Ҳозир айни вақти, фақат буни эҳтиёткорлик билан амалга оширишимиз керак», — деди у.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Буюк Британияда бир суткада 51 мингдан ортиқ коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид