Жаҳон | 23:44 / 19.07.2021
7911
1 дақиқада ўқилади

Россияда 1,5 млн гектардан ортиқ ўрмон ёнаётгани хабар қилинди

Ёқутистондаги ёнғинлар ҳатто космосдан ҳам кўринмоқда.

Россиянинг Ёқутистон Республикасида 1,5 млн гектардан ортиқ ўрмон ёнмоқда. Бу ҳақда Baza Telegram-канали хабар берди.

Хабарда айтилишича, ўрмон ёнғинлари ҳатто космосдан ҳам кўринмоқда.

Ёнғин дарёни кесиб ўтиши мумкинлиги айтилмоқда.

«Республика ҳудудида 200дан зиёд ёнғин ўчоғи қайд этилган. Ёнғинларни ўчиришга 2000дан ортиқ киши жалб этилган, аммо ёнғин тўхташни ўйламаяпти. Ёнғин табиий сув тўсиғи Вилюй дарёси бўлишига қарамасдан Светлинск гидроэлектростанциясига хавф солмоқда», — дейилади республика экология қўмитаси хабарида.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид