Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда кучли ўрмон ёнғинлари сабабли минглаб одамлар эвакуация қилинди
Кучли шамол ва қуруқ ҳаво туфайли олов штат бўйлаб тарқалишда давом этмоқда. Ёнғин яна мингга яқин бинога хавф солмоқда.
АҚШнинг Орегон штатида кучли ўрмон ёнғинлари юз бериши оқибатида минглаб одамлар зудлик билан эвакуация қилинди. Бу ҳақда BBC News хабар бермоқда.
Кенг кўламдаги ёнғинлар натижасида камида 160та уй ва хўжалик бинолари куйиб кулга айланган.
Кучли шамол ва қуруқ ҳаво туфайли олов штат бўйлаб тарқалишда давом этмоқда. Ёнғин яна мингга яқин бинога хавф солмоқда.

Уйлари бузилган аҳоли учун вақтинчалик эвакуация марказлари барпо этилди.
Хабарда айтилишича, офатга қарши икки мингга яқин ўт ўчирувчи курашмоқда. Орегондан ташқари, Калифорния, Айдаҳо, Вашингтон ва Монтана штатларида ҳам ёнғинлар юзага келган.
Аввалроқ Россияда 1,5 млн гектардан ортиқ ўрмон ёнаётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
11:22
Зеленский: АҚШ ва Россия урушни тўхтатиш учун бир хил талаб қўймоқда
20:59 / 21.02.2026
Трамп АҚШ Олий судида ютқазди. Энди унинг агрессив божлари бекор қилинадими?
20:42 / 21.02.2026
АҚШ ҳарбий самолётлари Европа ва Арабистондаги базалар орасида мунтазам қатнамоқда – ОАВ
13:10 / 21.02.2026