Жаҳон | 14:38 / 21.07.2021
10599
1 дақиқада ўқилади

 Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий базаси янги техникалар билан кучайтирилади

Жанговар машиналар 201-Россия ҳарбий базасининг мотоўқчи бўлинмаларига берилади. Аниқлик киритилишича, янги зирҳли машиналар эскилари ўрнига келтирилади. 

Июл охирига қадар Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий базасига 17 дона модернизация қилинган БМП-2М зирҳли транспорти келтирилади. Бу ҳақда марказий ҳарбий округ қўмондони Александр Лапин маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бу «ҳарбийларнинг жанговар имкониятларини сезиларли даражада оширади».

Жанговар машиналар 201-Россия ҳарбий базасининг мотоўқчи бўлинмаларига берилади. Аниқлик киритилишича, янги зирҳли машиналар эскилари ўрнига келтирилади. 

БМП-2М автоматик ўт очиш тизими билан жиҳозланган. Унга панорамали мўлжалга олиш ва кузатиш ускуналари, Р-168 «Акведук» радиостанцияси ўрнатилган.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистондаги вазият кескинлашганидан сўнг Россия ҳарбийлари Тожикистон-Афғонистон чегарасидаги полигонга етиб келди. Маълумот берилишича, улар Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбийлари билан қўшма машғулотлар ўтказади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид