Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда «Спарк» қоидаларни бузиб «Жигули» билан тўқнашди. Бир киши вафот этди
Самарқанд вилояти Нуробод туманида «Спарк» машинаси қувиб ўтиш қоидаларини бузиб «Жигули» билан тўқнашди. Оқибатда «Жигули» ҳайдовчиси вафот этди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 14 июль куни соат 19:30ларда давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р-52 автомобиль йўлининг Нуробод тумани Машъал маҳалласи ҳудудидан ўтган 23-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

«Спарк» машинаси қувиб ўтиш қоидасини бузиб ҳаракатланган ва рўпарадан келаётган «Жигули» машинаси билан ўзаро тўқнашган. Оқибатда «Жигули» машинаси йўл четига ағдарилиб кетган ва унинг ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳодиса юзасидан Нуробод туман ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:42 / 23.01.2026
Остона ва Самарқанд ўртасида авиарейслар сони кўпаяди
17:23 / 17.01.2026
Фарғонада 3-, Самарқандда эса 4-синф ўқувчиси B2 сертификатини қўлга киритди
21:43 / 12.01.2026
Самарқанд шаҳри кенгайтирилади ва Самарқанд тумани тугатилади
10:01 / 07.01.2026