Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илҳом Алиев Арманистонга тинчлик сулҳини имзолашни таклиф қилди
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Боку Ереванга тинчлик сулҳини имзолашни яна бир бор таклиф қилганини маълум қилди. У бу ҳақда Озарбойжон давлат телевидениесига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Биз Арманистонга тинчлик сулҳини тузишни таклиф қилдик. Агар сулҳ тузишни истамаса, буни айтсин. Мен уларга “биз тайёрмиз, музокараларни бошлайлик” деб бир неча марта айтдим. Уруш тугадими? Тугади. Сен тинчликни хоҳлаяпсанми, Арманистон? Афтидан хоҳлаяпсан. Унда тинчлик сулҳини нега имзоламайсан?” деб савол билан юзланган Алиев.
Озарбойжон раҳбари Ереванни Озарбойжоннинг ҳудудий яхлитлигини тан олиш, тинчлик сулҳини имзолаш ва чегараларни делимитация қилиш масаласини ҳал қилишга чақирган. Унинг таъкидлашича, Бокунинг бу масаладаги позицияси Европа иттифоқи, Туркия ва Россия позицияси билан мос тушади.
2020 йил сентябр охирида Тоғли Қорабоғда Озарбойжон ва Арманистон ўртасида жанговар тўқнашувлар бошланганди. 10 ноябрга ўтар кечаси Россия, Озарбойжон ва Арманистон ўт очишни тўхтатиш, Қорабоғга Россия тинчликпарвар кучларини киритиш ва Озарбойжонга бир қатор ҳудудларни бериш ҳақидаги уч томонлама баёнотни қабул қилган.
Мавзуга оид
10:19 / 22.04.2026
Марказий Осиё ва Озарбойжон етакчи аёллари устувор вазифаларни муҳокама қилди
22:26 / 20.04.2026
Арманистонда 10 тоннага яқин Nestle болалар озуқаси йўқ қилинди
19:20 / 15.04.2026
Россия ва Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати оқибатлари «ҳал этилганини» эълон қилди
19:05 / 14.03.2026