Жаҳон | 22:50 / 23.07.2021
19338
1 дақиқада ўқилади

«Толибон» АҚШнинг толибларга қарши берган авиазарбалари жиддий оқибатларга олиб келиши тўғрисида огоҳлантирди

Аввалроқ Пентагон матбуот котиби Жон Кирби Америка ҳарбийлари Афғонистон армиясини қўллаб-қувватлаш учун толибларга қарши авиазарбалар берганини маълум қилганди.

Фото: Noorullah Shirzada/AFP/Getty Images

«Толибон» ҳаракати АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан берилган зарбаларни «Доҳа келишувига нисбатан очиқдан очиқ чорлов» деб баҳолайди. Бу ҳақда толиблар баёнотига таяниб TOLO news телеканали хабар берди.

«Америкалик ҳарбийларнинг Қандаҳор ва Ғилминд вилоятларида афғон армиясини қўллаб-қувватлаш учун берилган авиазарбалари Доҳа келишувига нисбатан очиқдан очиқ чорлов ҳисобланади. Бу қадам халқаро коалиция учун жиддий оқибатлар келтириб чиқаради», дея толиблар баёнотидан иқтибос келтирган телеканал.

Аввалроқ Пентагон матбуот котиби Жон Кирби Америка ҳарбийлари Афғонистон армиясини қўллаб-қувватлаш учун толибларга қарши авиазарбалар берганини маълум қилганди

«Қўшма Штатлар хавфсизликни таъминлаш учун келгусида ҳам Афғонистон хавфсизлик кучлари ва ҳукуматига ёрдам беришда давом этади», – дея қўшимча қилган Кирби.

Мавзуга оид