Жаҳон | 09:53 / 26.07.2021
6429
2 дақиқада ўқилади

АҚШда бир ҳафта ичида ўқотар қуролдан 430 киши ҳалок бўлди

Фото: Reuters

АҚШда 17 июлдан 23 июлгача вақт давомида отишмалар билан кечган можароларда камида 430 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Gun Violence Archive ташкилоти тўплаган маълумотларга таяниб ABC телекомпанияси маълум қилди.

Маълумотларга кўра, АҚШда кўрсатилган давр ичида ўқотар қурол қўлланган 915та можаро юз берган. Улар давомида 430 киши ҳалок бўлган, 1007 киши жароҳат олган. ABC’нинг таъкидлашича, охирги ойларда бундай ҳодисалар сони тобора ошиб бормоқда.

Gun Violence Archive ҳисоб-китобларига кўра, АҚШда 2020 йилда қурол қўлланган турли можаролар вақтида 43 мингга яқин киши ҳалок бўлган. Бу ташкилот мутахассислари олиб борган кузатувлар тарихидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Жорий йилда АҚШда қурол қўлланиши натижасида 24 минг киши ҳаётдан кўз юмди ва бу рақамлар тобора ошиб бормоқда. ABCֹ’нинг баҳолашича, АҚШда 2021 йилда қуролдан ҳалок бўлганлар сони 2020 йилгига нисбатан кўпроқ бўлиши мумкин.

Gun Violence Archive 2013 йилда ташкил этилган. Ташкилот ҳар йил 6,5 мингга яқин манбадан олинган ахборот асосида статистик маълумотларни тақдим қилиб келади.

Мавзуга оид