Жаҳон | 16:39 / 29.07.2021
9873
1 дақиқада ўқилади

Бразилияда ҳарорат рекорд даражада пасайиб, қор ёғди

Бразилиядаги энг паст ҳарорат Сан-Жоаким шаҳрида қайд этилди: минус 7,8 даража.

Бразилиянинг қатор ҳудудларида ҳаво ҳарорати мамлакат учун рекорд даражада пасайди ва қор ёғди, деб хабар бермоқда Globo.

Бразилияга совуқ ҳарорат чоршанба куни кириб келди. Шу куни Кампу-Гранди ва Флорианополис шаҳарларида рекорд кўрсаткичлар қайд этилди. Санта-Катарина штатининг 10дан ортиқ шаҳрида қор ёғди.

Риу-Гранди-ду-Сул штатида эса 30та шаҳарда қор ёғиб, ҳарорат нолдан пасайиб кетди. 

Бразилиядаги энг паст ҳарорат Сан-Жоаким шаҳрида қайд этилди: минус 7,8 даража.

Жума куни совуқ янада кучайиши кутилмоқда. Порту-Алегри, Флорианополис, Куритиба, Сан-Паулу ва Кампу-Гранди шаҳарларида ҳарорат 5 даражадан паст бўлади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид