Жаҳон | 18:38 / 30.07.2021
2874
1 дақиқада ўқилади

Германияга келувчилар коронавирусга манфий тест натижаси ёки эмланганлиги тўғрисида ҳужжат кўрсатиши мажбурий бўлади

Транзит орқали саёҳат қилаётган ёки қўшни давлатларда ишлайдиганларга истисно жорий этилади. Улар тасодифий танлов асосида текширувдан ўтади.

Фото: Getty Images

Германия ҳукумати мамлакатга кириб келаётганлар учун коронавирусга мажбурий тест жорий этади, деб маълум қилди вице-канцлер Олаф Шолц.

Bild нашрининг хабар беришича, якшанбадан бошлаб "12 ёшдан катта барча саёҳат қилувчилар тест натижаси манфийлиги, эмлангани ёки коронавирусдан соғайганини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлиши шарт".

Транзит орқали саёҳат қилаётган ёки қўшни давлатларда ишлайдиганларга истисно жорий этилади. Улар тасодифий танлов асосида текширувдан ўтади.

Янги қоида жума куни ҳукумат томонидан қабул қилиниши ва якшанбадан кучга кириши кутилмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид