Жаҳон | 18:40 / 02.08.2021
7067
1 дақиқада ўқилади

Ашраф Ғани Афғонистондаги вазият АҚШ қўшинлари олиб чиқилиши сабабли ёмонлашганини айтди

Афғонистондан АҚШ қўшинларининг тез суръатларда олиб чиқилиши мамлакатдаги вазият кескинлашувига олиб келди. Бундай фикрни Афғонистон президенти Ашраф Ғани билдирди.

Фото: Reuters

Унинг таъкидлашича, АҚШнинг Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқиши кутилмаган қарор бўлган, бироқ афғон ҳукумати бу қарорни ҳурмат қилади.

“АҚШнинг ўз қўшинларини олиб чиқиш қарори сабабли охирги 3 ой ичида кутилмаган вазиятга тўқнаш келдик. Бунга сабаб қарорнинг тўсатдан қабул қилиниши ҳисобланади”, деб айтган Ғани.

Унинг айтишича, у Вашингтонни бундай қарорнинг эҳтимолий салбий оқибатларидан огоҳлантирган.

Афғонистондаги вазият мамлакатдан АҚШ ва НАТО қўшинлари олиб чиқилиши ортида кескинлашди. Бунга “Толибон” ҳаракатининг фаоллашуви сабаб ҳисобланади. Таъкидланишича, толиблар ҳозирда мамлакат чегарасининг 90 фоизини назорат қилмоқда.

Мавзуга оид